Линклар

БМТ бош котиби Нигериядаги зўравонликдан ташвиш билдирди


БМТ бош котиби Бан Ки Мун Нигерияда юз берган зўравонликлардан чуқур ташвиш билдирди.

Бу мамлакатда якшанба куни бўлиб ўтган диний тўқнашувлар оқибатида 200 дан зиёд киши нобуд бўлди.

- Мен одамларнинг даҳшатли ҳалокатига олиб келган динлараро зўравонлик юз берганидан чуқур ташвишдаман. Можарога аралашган томонларни иложи борича сокин бўлишга даъват қиламан. Нигериянинг сиёсий ва диний етакчилари юз берган воқеанинг сабабларига қарши биргаликда курашишлари ҳамда бўҳрондан чиқиш йўлларини излашлари лозим, деди БМТ бош котиби Нигериядаги сиёсий ва диний етакчиларга мурожаат қилар экан.

Тўқнашувлар бир неча қишлоқда - насронийлар ва мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтди. Ҳукумат вазиятни барқарорлаштириш учун тўқнашувлар юз берган минтақага ҳарбий қўшин ташлади.
XS
SM
MD
LG