Линклар

Покистон Гадахннинг ҳибсга олинганини тасдиқламади


"Ал-Қоида" террор тармоғи билан ҳамкорлик қилган АҚШ фуқароси Адам Гадахннинг Карачи шаҳрида ҳибсга олингани тўғрисидаги хабарларни Покистон хизмати тасдиқламади.

Покистон хавфсизлик хизматининг вакилига кўра, қўлга олинган шахс ҳам Покистонга АҚШдан келган "Ал-Қоида" билан алоқаси бор, лекин у Гадахн эмас.

Ўзини "Ал-Қоида"нинг матбуот котиби сифатида таништирадиган Адам Гадахннинг ҳибсга олингани тўғрисидаги хабарлар Покистон расмийларидан олинган маълумотга таянилган ҳолда якшанба куни пайдо бўлган эди.

Адам Гадахн АҚШда хоинликда айбланган. Уни топишга ёрдам берадиган маълумот учун миллион доллар ваъда қилинган.
XS
SM
MD
LG