Линклар

Фаластин ва Исроил сўзлашувларни бошлади


Фаластинликлар ва исроилликлар вазиятни барқарорлаштириш юзасидан АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жорж Митчелл воситачилигида сўзлашувларни бошлади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Филип Кроули маълум қилди.

Унинг айтишича, Митчелл қилинган ишлар юзасидан давлат котиби Ҳиллари Клинтонга ҳисобот бериш учун Вашингтонга қайтади.

Фаластин-Исроил музокараларининг бошланиши АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг Исроилга ташрифига тўғри келди. Уч кун давом этадиган сафари давомида у Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG