Линклар

Туркиядаги Украина консуллигида отишма бўлди


Истанбул шаҳридаги Украина консулхонасининг хавфсизлик ходими бомба олиб кетаётганини иддао қилган шахсни отиб ярадор қилди.

Истанбул шаҳар ҳокими Муаммар Гулер миллати турк бўлган бу шахс Украинадаги хотинидан шикоят қилиб бинога киришга уринганини айтди.

Ҳокимга кўра, енгил яраланган бу шахс касалхонага ётқизилган.

Полиция бу воқеа юзасидан текширув бошлади.

Маҳаллий телевидение хабарларига кўра, 29 ёшдаги турк йигити олдин Украинадан ҳайдаб чиқарилган.
XS
SM
MD
LG