Линклар

Эрон президенти Кобулга боради


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод 10 март куни Афғонистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст мухбирларга Кобулга бир кунлик ташрифи чоғида Аҳмадийнажод Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан икки томонлама алоқалар ва халқаро масалаларни муҳокама қилишини айтди.

Аҳмадийнажод АҚШ кучларининг Афғонистондан олиб чиқилишига қайта-қайта чақирганига қарамай, шиа мазҳабидаги Эрон сунний мазҳабидаги толибларга қарши.

8 март куни Кобулга борган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс агар Эрон АҚШнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишига халал беришга уринса, муносиб жавоб қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG