Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:18

Байден: АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлайди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Қуддус шаҳрида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашди.

Музокаралардан сўнг Байден Исроил Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши йўлида ҳаракатларини давом эттиражагини айтди.

Ўз навбатида Нетаняҳу Исроил хавфсизлигининг устивор мақсади фаластинликлар ва қўшни араб давлатлари бидан тинчлик ўрнатиш ҳамда Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик эканини айтди.

АҚШ вице-президенти душанба куни Қуддус шаҳрига келганидан кейин Исроил ва Фаластин расмийларининг АҚШ воситачилигида музокара бошлашга рози бўлгани эълон қилинди.

Исроил-Фаластин ўртасидаги музокаралар 15 ойдан бери тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG