Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:52

АҚШ-Россия сўзлашуви қайта бошланди


Ядровий қуролларни қисқартириш бўйича Женева шаҳрида АҚШ-Россия ўртасидаги сўзлашув қайта бошланди.

АҚШ миссияси матбуот вакили Майкл Памлига кўра, икки томон делегацияси Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича 1991 йилда эришилган битимни янгиси билан алмаштириш борасида музокара олиб бормоқда.

Эски келишув муддати ўтган йил декабр ойида тугаган.

Ўтган йил АҚШ ва Россия президентлари янги шартнома икки давлат ўз ядровий каллаклари сонини 1 500 тадан 1 675тагача қисқартиришини назарда тутишига келишиб олганларини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG