Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:15

Эркин микрофон - Одамларда инсоф қолмади...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дер экан Бешариқдан сим қоққан Тоҳир ака сувни беҳудага оқизиб қўяëтган маҳалладошларини танқид қилади.

Яна свет муаммоси...

Сурхондарё ва Қашқадарёнинг айрим туманларида электр ва газ вақтида берилмаётгани, бундан аҳоли қийналиб қолгани ҳақда шикоятлар келмоқда. Бу ҳақда Россияда меҳнат қилаётган деновлик мардикор Озодликка билдирди.

- Уйга телефон қилганимизда ҳар доим “Яхши бўлмаяпти свет” дейишади. Мен ўзим Сурхондарëда яшайман. Бу бир Сурхондарëда эмас¸ бутун Ўзбекистонда шунақа. Свет масаласи қийин бўлаяпти.

Озодлик: Нима дегани у қийин дегани?

- Умуман йўқда¸ свет йўқ. Икки-уч соат свет беришади бўлди. Бошқа беришмайди. Уйга телефон қилганда “Нимага телефонни кўтармаяпсизлар?” деса¸ зарядка масаласи қийин бўлаяпти дейишади.

Озодлик: Қаердансиз?

- Сурхондарëнинг Деновидан.

Озодлик: Свет олдин бўлганми?

- Аввал бўлган. Аввал свет яхши бўлган. Ҳозир йўқ. Уйдагилар кўп жойга чиқишган. Барибир фойдаси йўқ.

Озодлик: Ҳокимият нима деяпти?

- Қарздорлик кўп дейди. Одамлар пулини бераяпти. Лекин қарздорлик кўп дейди.

Озодлик: Яъни тўлаганлар ҳам тўламаганларнинг жабрини тортаяпти.

- Шундай бўлаяпти. Тўлаганларда ҳам свет бўлмаяптида. Халқда пул йўқда. Шунинг учун ҳамма Россияда. Россияда ҳам қийин бўлиб кетди¸ дейди ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.


Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида ҳам электр берилиши камайиб қолгани ҳақдаги хабарни олис Кореядан ҳам олдик. Сеулда ишлаётган шаҳрисабзлик меҳнат муҳожири Қашқадарёдаги оиласи ва ҳамқишлоқлари свет йўқлигидан қийналиб қолгани ҳақда гапиради.

- Кореядан телефон қилган эдим сизга.

Озодлик: Кореянинг қайси жойидан?

- Сеул деган жойидан. Мен сизларни кўп эшитиб тураман. Асли шаҳрисабзлик бўламан. Ўзбекистонда газ¸ свет қачонларгача бунақа бўларкан? Ота-оналаримиз қийналгани учун шунақа қилаяпманда. Телефон қилганимизда “Свет йўқ. Кунига икки соат беришаяпти. Газ йўқ. Уй совуқ болам” дейишади. Шунинг охири борми йўқми¸ деб сўрамоқчи эдим.

Озодлик: Сиз ўзингиз нима деб ўйлайсиз?

- Мен ўзим ҳам охирига ета олмаяпман. Газ энди ўзимиздан чиқади. Қарши деган жойни билсангиз керак. Шўртангаз деган жойни ҳам билсангиз керак. Ўзбекистоннинг ҳамма ëғига газини шу берса керак. Газ ўзимиздан чиқади¸ ўзимизга йўқ. Шуни айтмоқчи эдимда.

Озодлик: Газ ва свет авваллари бўлмаганми ë ҳозир йўқми?

- Олдинлари яхши эди. Газ¸ свет ўчади дегани ойига бир-икки марта бўлиб турарди. Ҳозир кунига икки-уч соат беришяпти экан. Газ умуман йўқ дейди. Олдин газ бўлмаса ҳам кўмир бўларди. Ҳозир кўмир¸ ўтин деган нарсалар йўқолиб кетди. Яқинда яна шаҳрисабзлик боланинг ўлими ҳақида эшитиб қолдим. 40-45 кундан бери моргда ëтибди дейди. Шунга нима бўлди? Шунга ëрдам қилмоқчи эди болалар. Нима қилиш керак? Новосибирскми қандайдир шаҳарни айтишди. Болалар “Қўлдан келганча ëрдам берамиз. Қаëққа жўнатишни билмаяпмиз” дейишаëтган эди. У бола ҳам бизга ўхшаб тирикчилик учун чиқиб борганда¸ дейди шаҳрисабзлик суҳбатдошимиз.


"Роғун масаласи Тожикистоннинг ички иши"

Сурхондарёлик бошқа бир суҳбатдошимизни эса Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги чигалликлар кўпроқ ўйлантиради.

- Ўзбекистон билан Тожикистон бир мамлакат¸ бир тоғ¸ бир дарë дегандай бирга яшаймиз. Бугун Ўзбекистонимизда сен ўзбек¸ сен тожик деган гап йўқ. Биз бирга яшаймиз¸ бирга ўқиганмиз¸ бирга юрамиз. Тўйимиз ҳам¸ азамиз ҳам бир. Роғун масаласи Тожикистоннинг ички ишлари. Туркманистоннинг 95 фоизи Амударëдан сув ичади. Буни энди келишган ҳолда қилса яхши бўларди. Тожикларнинг гази бўлмаса¸ нефти бўлмаса¸ Роғун масаласида ўзларининг ички муаммоси бўлиши мумкин. Қўшнилар ҳам девор қилмоқчи бўлса¸ электрга¸ газ трубаларига халақит бериб қолиши мумкин, деб келишиб оладику. Энди Роғунни тожикларнинг ўзлари қуриб ололмаса керак. Бу жуда катта муаммо. Нурекни ўрислар 20 йил қурди. Роғунга ҳар ким ҳар нарса дейиши мумкин. Тожиклар қурса қураверсин¸ лекин ҳаддидан ошиб кетмаслиги керак дейманда¸ дейди сурхондарëлик суҳбатдош.


Одамлар табиатни ифлослантиришди

Фарғонанинг Бешариғидан телефон қилган собиқ муаллим Тоҳир ака эса одамларнинг атроф-муҳитга эътиборсизлигидан куйинади.

Тоҳир ака: Мен Фарғонанинг Бешариқ шаҳридан. Мана ëнимиздан анҳор ўтади. Сув оқиб келади. Сувни кўрсангиз¸ ичида ҳар нарса борда. Ҳайвоннинг ичаклари дейсизми¸ ахлат дейсизми.

Озодлик: Ким назорат қилади у ерларни ҳозир?

Тоҳир ака: Маънавий оқибат анча кўтарилиб кетдида. Одамлар ҳамма ëғига бефарқ қараяпти. Назорат бўлмаяпти¸ шунга одамлар бефарқ қараяпти. Нима бўлса ташлаб юбораяпти. Одамлар табиатни ифлослантиришди. Одамларимизнинг масъулияти жуда ҳам паст.

Озодлик: Бунинг учун бирор жарима солинадими?

- Ана шу жарима йўқда. Шунинг учун шундоқ ишлар бўлаяпти. Ҳозир маҳалладан сув чиққанда. Кечадан бери одамларга “Сувни исроф қилманглар. Сувни олгандан кейин кранларни илинглар” деб роса ялиндим. Бугун назоратга чиқсам¸ ҳамма жойда очиқ турибди. Масъулият қолмаяпти одамларда. Назоратни кучайтириш керак. Бўлмаса бўлмайди. Яхши гап билан йўлга юрмаяптида¸ дейди Тоҳир ака.


сарлавҳа

Россияда мардикорлик қилишини айтган яна бир суҳбатдошимиз эса Ўзбекистонда одамлар тинч, осойишта ҳаёт кечираётганига шукур қилиш ва бунинг учун президентга қуллуқ қилиш керак деб гапни бошлади.

- Бизнинг гапимиз йўқ энди. Хурсандмиз. Ватанимиз зўр. Тинч бўлсак бўлди. Хонадонларимиз яхши. Ватанимизга шукур¸ Оллоҳга шукур¸ президентимизга шукур. Россияда ишлаб юрибмиз. Чехиядаги болаларга ҳам салом. Бизнинг номимиздан ҳамма ўзбекларга салом. Президентимизга ҳам катта салом. Ватанимиз яхши. Ҳаммамиз тинчмиз. Оиламиз тинч. Оллоҳга шукур. Хонадонимизга пул жўнатаяпмиз¸ дейди Россияда мардикорлик қилаëтганлардан бири.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG