Линклар

Байден Фаластин раҳбарияти билан учрашади


Яқин Шарққа сафар қилган АҚШ вице-президенти Жо Байден бугун Фаластин мухторияти раҳбарлари билан учрашади.

Сешанба куни Байден Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна 1600 та уй қуриш тўғрисидаги режасини қоралади.

Яқин Шарқ сафари давомида АҚШ вице-президенти мазкур масалага тўхталиб, Исроилнинг Шарқий Қуддусда амалга оширмоқчи бўлган иши Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини ўтказиш учун зарур бўлган ўзаро ишончга путур етказади, деди.

Исроил қарорини Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам танқид қилди.

Халқаро ҳуқуқ меъёрларига биноан, босиб олинган ҳудудларда қурилиш қилиш нолегал тадбир ҳисобланади. Бироқ Исроил Қуддусни тўлалигича ўзиники, деб ҳисоблайди.

Шарқий Қуддус Исроил томонидан 1967 йили оккупация қилинган.
XS
SM
MD
LG