Линклар

Ироқ: парламент сайлови натижалари кечроқ чиқади


7 март куни бўлиб ўтган Ироқ парламенти сайлови дастлабки натижаларини эълон қилиш муддати кечиктириладиган бўлди.

Ироқ Олий мустақил сайлов комиссияси вакили Ҳамидия ал-Ҳусайнийга кўра, сайловчилар овозларининг 30 фоизигина саналиб бўлган. Вакил барча овозлар қачон саналиб бўлиши ва натижалар қачон эълон қилиниши тўғрисида бирон нима демади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши якшанба куни ўтказилган парламент сайловини Ироқ суверенлиги ва мустақиллигини, мамлакатдаги миллий бирликни мустаҳкамлаш йўлида қўйилган муҳим қадам деб, баҳолади.
XS
SM
MD
LG