Линклар

logo-print

АҚШ Боткенда база қурмоқчи эмас, ёрдам бермоқчи


“АҚШ Қирғизистонга Аксилтеррор таълим маркази қуришга ёрдам беради, бу мақсад учун Вашингтон 5,5 млн доллар ажратади”, деб хабар қилди АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси.

Аксилтеррор таълим марказини мамлакат жанубида – Боткен вилоятида қуриш режалаштирилган.

Элчихона баёнотида таъкидланишича, АҚШ Қирғизистон жанубида ўзи учун ҳарбий база қурмоқчи эмас.

Қирғизистоннинг шимолида АҚШ ҳамда Россиянинг ҳарбий ҳаво базалари бор.

Америка базаси "Манас" аэропортида, Россияники Қант шаҳрида жойлашган.
XS
SM
MD
LG