Линклар

Юлия Тимошенко - Украина мухолифати етакчиси


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко мамлакат демократик мухолифатига етакчилик қиладиган бўлди.

Бундай қарор сешанба куни Юлия Тимошенко блоки ва бошқа сиёсий кучлар фаоллари иштирокида Киевда бўлиб ўтган митингда қабул қилинди.

- Биз бу ерда Украина бўйлаб барча кучларимизни йиғишни бошлаш учун тўпландик. Ҳокимиятга нопок йўллар билан, ғирромлик ва қонунбузарлик билан келган сиёсатчилар жойларида узоқ ўтиролмайдилар, деган қатъий ишончдаман, деди Юлия Тимошенко.

Хабарларга қараганда, мухолифатчиларнинг сешанба кунги митингида икки минг нафар атрофида одам қатнашди.
XS
SM
MD
LG