Линклар

Туркия элчисини АҚШга қайтармоқчи эмас


Туркия ўтган ҳафта охирида - жума куни чақириб олган элчисини АҚШга ҳозирча қайтармоқчи эмас.

Анқара ўз элчисини АҚШ Конгресси Намоёндалар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси арманлар қатлиом қилинганини тан олиш тўғрисида қарор қабул қилганига жавоб тариқасида чақириб олган эди.

Элчи АҚШга ҳозирча жўнатилмаслиги тўғрисида Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон сешанба куни Саудия Арабистонида баёнот берди.

У, шунингдек, "АҚШ Туркиядек стратегик ҳамкори билан муносабатларини бузмаса бўлар эди", деди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон мазкур масала Намоёндалар палатасининг ялпи мажлисига чиқарилишининг олдини олишга ҳаракат қилинаётгани тўғрисида гапирган эди.

Биринчи жаҳон уруши давомида Усмонли Империяси ҳудудида ўн минглаб армани ўлганини Туркия тан олади, бироқ Анқара фикрича, у воқеаларни қатлиом деб эмас, балки фуқаролар уруши оқибати, деб тан олиниши керак.
XS
SM
MD
LG