Линклар

Хўстда худкуш ўзи билан икки аскарни ўлдирди


Афғонистоннинг Хўст вилоятида, НАТО ва Афғонистон Чегара қўшини қўшма базаси яқинида бир худкуш ўзини портлатиб юборди.

Халқаро кучлар қўмондонлигининг кеча хабар қилишича, НАТО ҳарбийларидан икки нафари нобуд бўлди, бир нечаси яраланди.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистонга сафарининг иккинчи куни - 9 мартда Қандаҳор яқинидаги базада қўмондонлар билан учрашди.

Учрашувда Гейтс Ҳелманд вилоятидаги кенг кўламли ҳужум операциялари ва қўшни Қандаҳор вилоятида Толибон жанггариларига қарши ишлаб чиқилган ҳаракат режасини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG