Линклар

Кипрда жасад ўғрилари қўлга тушди


Кипрда кеча мамлакат собиқ президенти Тассос Пападопулоснинг жасадини қабрдан ўғирлашда гумон қилинаётган икки шахс қўлга олинди.

Улардин бири кипрлик грек, иккинчиси ҳинд бўлиб, иккаласи ҳам жиноятини тан олди.

Кипр оммавий ахборот воситалари хабарларига қараганда, ўғрилар собиқ президент жасади учун унинг оиласидан икки юз минг доллар ундирмоқчи бўлган.

Кипрга 2003 йилдан 2008 йилгача президентлик қилган Пападопулоснинг жасади ўтган йилнинг декабрида, вафот этганига бир йил тўлиши арафасида ўғирланган эди.
XS
SM
MD
LG