Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод АҚШни танқид қилди


- Расмий Теҳрон хорижий ҳарбийларнинг ҳозирлиги Афғонистон тинчлиги учун ечим бўла олмайди, деб ҳисоблайди, дея баёнот берди президент Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон раҳбарининг ушбу баёноти Кобулга қилган сафари чоғида янгради.

Афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Аҳмадийнажод АҚШни икки юзламачиликда айблади. Эрон раҳбари фикрича, Вашингтон Афғонистонда пайдо бўлишига ўзи ҳисса қўшган террорчиларга қарши эндиликда кураш олиб бормоқда.

- Эрон Афғонистон ҳукумати ва бу давлатни қайта тиклашга қаратилган уринишларни қўллаб-қувватлашда давом этади, дея қўшимча қилди Аҳмадийнажод.

-Сўнги етти йил давомида Афғонистон халқига берган ёрдам ва кўмагингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эрон афғон миллатининг ҳақиқий ҳамкори ва биродаридир. Совет қўшинлари ва кейинчалик толибларга қарши курашда Эрон афғон миллатини қўллаб-қувватлаган. Эрон миллионга яқин афғон қочқинига бошпана бериб, уларга таълим олиш имкониятларини яратиб берди,-деди Афғонистон президенти.

Эрон раҳбарининг Кобул сафари бошланар экан, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистонга қилган уч кунлик сафарини ниҳоясига етказди.

Гейтс, ўз навбатида расмий Теҳронни ҳам икки юзламачиликда айблади. Гейтсга кўра, Теҳрон Афғонистон ҳукумати билан яхши алоқаларни йўлга қўйиш уринишлари билан бир қаторда, толибларга ёрдам бериб, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги уринишларига путур етказишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG