Линклар

logo-print

Березовский ўз шаънини ҳимоя қилди


Қувғиндаги рус олигархи Борис Березовский Лондон судида Умумроссия давлат телерадиокомпаниясига қарши берган шикоят аризаси бўйича бўлиб ўтган маҳкама жараёнида ғолиб чиқди.

Маълум бўлишича, 2007 йилда Россия телеканали ўз дастурларидан бирида Березовскийни Лондонда заҳарланиб кетилган Россия махсус хизматлари собиқ ходими Александр Литвиненко ўлимига алоқадорликда айблаган.

Рус олигархи ўз обрўйини ҳимоя қилишни сўраб Лондон судига мурожаат қилган.

Лондон маҳкамаси, ўз навбатида Россия телеканалининг Березовскийга 225 минг доллар товон пули тўлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Россия телеканали раҳбарияти эса Лондондаги маҳкамага бойкот эълон қилди.

XS
SM
MD
LG