Линклар

logo-print

Шайх Тантовий оламдан ўтди


Мисрдаги Ал-Азҳар масжиди бош имом хатиби ва шу номдаги машҳур университет ректори шайх Муҳаммад Саид Тантовий 81 ёшда оламдан ўтди.

Мисрнинг МЕНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, шайх Тантовий Саудия Арабистонига қилган сафари чоғида юрак хуружидан вафот этган.

Тантовий дин масалалари, жумладан аёллар ҳақ-ҳуқуқлари борасидаги дунёвий қарашлари билан консерватив руҳдаги мусулмонлар ғазабини келтирган. Яқинда шайх Муҳаммад Саид Тантовий толиба қизларнинг Ал-Азҳар университети биноси ичида ҳижоб ва ниқобсиз юриши мумкинлиги ҳақда фатво берган эди.

Ўн йилдан ортиқ муддат Миср муфтийси лавозимида ишлаган шайх Муҳаммад Саид Тантовий 1996 йилда Ал-Азҳар масжидига бош имом хатиб этиб тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG