Линклар

Роғун акциясини олмаганлар Ўзбекистон жосусига чиқарилмоқда

  • Гулнора Равшан

Россия ва халқаро молия ташкилотлари Роғун қурилишига сармоя ажратишни истамагач¸ Имомали Раҳмон уни халқ пулига қуришга қарор қилди.

Россия ва халқаро молия ташкилотлари Роғун қурилишига сармоя ажратишни истамагач¸ Имомали Раҳмон уни халқ пулига қуришга қарор қилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ҳамкасби Каримов эътирозига қасдма-қасд Роғун ГЭСи қурилажагини эълон қилганидан бери¸ бундай катта баëнот учун оддий халқ¸ жумладан мамлакатдаги ўзбеклар товон пули тўламоқда.

8 ёшли Бурҳониддин Роғун ГЭСи акциясини сотиб олишга мажбурланган юзлаб тожикистонлик ўзбек болалардан бири.

Бурҳониддин 100 сомонийлик акция учун пулни нафақахўр бобоси Абдараҳмон отадан ялиниб ёлворим сўраб олган.



Акция сотиб олмаган болаларни Бурҳониддин ўқиётган мактаб ўқитувчилари дарсларга киритмаётган экан.

Бурҳониддиннинг бобоси Абдураҳмон Каримов ҳаёт кечиришга зўрға етадиган 240 сомоний атрофида нафақа олади.

Роғун акцияси сотувга чиққанидан сўнг Абдураҳмон отанинг бир ташвиши иккита бўлди.

Катта ер эгаларига тахминан 457 долларга тенг акция сотиб олиш юклатилди.

Бу дегани - йил бўйи оёғи калишга ёлчимаётган Абдураҳмон ота оиласи йил бўйи ичмасдан, емасдан Роғун қурилиши учун ўз улушини қўшиши шарт - йўқса еридан ажралади.

ГЭС қурилишига бугунги кунда жамият барча қатлам вакиллари қаторида ўзбеклар ҳам мажбуран сарафрбар этилган.

“Ўлсак ўламиз, лекин Роғунни қурамиз” мазмунидаги плакатларни бугун ҳар қадамда учратиш мумкин.

- Бизга қишки сессиядан сал олдинроқ акция сотиб олишимиз мажбурий экани айтилди. Уч ойлик стипендиямга 100 сомонийлик акция олдим. Лекин стипендиясиз яшаш жуда оғир бўлаяпти. Кўпинча яёв ва оч юришга мажбурмиз, дейди душанбелик талаба Маржона.

Маржона акция сотиб олмаган курсдошлари имтиҳонга киритилмаганини айтади.

Тожикистон мулозимлари эса одамлар Роғун акциясини сотиб олишга мажбур эмас¸ деган гапни такрорлашдан чарчамаётир.

Роғун акциялари шахсий ҳаёт¸ чимилдиқ остига ҳам кириб бормоқда.

Бугун Тожикистонда ёр-ёр садоларининг янгараши фақат Роғун ГЭС билан боғлиқ бўлиб қолди.

Гарчи ўзаро суҳбатларда аксарият тожикистонликлар акция мажбурий сотилаётганидан зорлансаларда, оммавий ахборот воситалари вакилларига бунинг аксини айтишади.

Роғун акциясини сотиб олиш ўзига мажбурий юклатилганини очиқ гапирган шахс аксил-роғунчи, Ўзбекистон ҳукумати ёнини олаётган сотқин, ватан хоини ва Ўзбекистон жосуси сифатида қораланмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG