Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:39

Эркин микрофон - "Назарбоев қароқчиларини тўхтатсин!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейди Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга сафари ҳақидаги хабарни эшитган Россиядаги мардикорлардан бири.

Замонавий қароқчилардан дод....

Россияда мардикорлик қилаётган асли Бухоронинг Жондор туманидан бўлган Шерали ака Озодликка қўнғироқ қилиб, Ўзбекистондан Россияга етиб келгунча Қозоғистон ҳудудида ўзбек мардикорлари кўплаб муаммоларга дуч келиши ҳақида гапирди.

Шерали ака Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг март ойида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи чоғида ушбу муаммолар муҳокама қилинса деган умидни билдиради.

Шерали ака: Мен кеча радиода Ўзбекистонга қозоқ президенти ташриф буюришини эшитдим. Қозоғистондан Россиягача юртдошларимиз қанча азоб кўриб келишини назарга олса агар¸ Қорақалпоғистондан бошланади темир йўли. У ердан Бейновгача¸ Бейновдан Актюбинсккача. Ана шу йўллар жуда ëмон бўлиб кетди. Бу ерда талайди.

Озодлик: Ким талайди?

Шерали ака: Милиция.

Озодлик: Бу Қозоғистон ҳудудида бўлаëтган гаплар.

- Ҳа. Бизларнинг ўзимизнинг таможня яхши. Ҳеч нарса сўрамай ўтказади раҳмат. Қозоғистон таможняси бошлайди. Ўзининг пулини ҳам олмайди. “Менга рубл топиб берасан. 500 рубл топиб берасан” дейди. Поезд Қозоғистонда бир ярим сутка юради. Россияга кириш олдидан юртдошларимиз пулини тамом қилган бўлади. Бухоро¸ Самарқандгача бўлган аҳоли шу йўлдан келади. Тошкентдан Москвага келадиганлар ҳам йўлда азоб еб келади. Нурсултон Назарбоевдан ва Ислом Каримовдан бунинг олдини олинглар деб сўрамоқчи эдим. Одамларнинг хавфсизлигини таъминласа дейман¸ дейди Шерали ака.


Президентнинг хабари йўқ...


Тошкентлик 70 ёшли Абдували ота Ўзбекистонда пенсия пули оширилиши борасидаги президент фармонлари амалда деярли ишламаслигини куйиниб гапиради.

- Ўтган йил 1 декбрдан ойлик ва пенсия 12 фоизга оширилди деган фармон чиқди. Аслида қандай бўлди¸ қандай ошди? Тузатиш коэффиценти қўлланиб¸ ойлик иш ҳақи камайиб кетганлиги туфайли кам миқдорда пенсия оладиганларники 12 фоизга эмас¸ 6-7 фоизга ошди холос. Кўпроқ миқдорда пенсия оладиганларники фармонга кўра 12 фоизга ошди. Қани вазирлик айтган кам миқдордаги пенсияни юқори миқдордаги пенсияга тенглаштирамиз деган ваъдаси? Ахир тескариси бўлдику. Қандайдир чаласавод мансабдор президент берган луқмани қариянинг оғзидан тортиб олди. Ижтимоий таъминот вазирлигидан сўраганимда¸ “Биз пенсия тизимини Молия вазирлигига топширдик. Бу тўғрида маълумот бера олмаймиз” дейишди. Молия вазирлиги бўлса¸ “Бундан хабаримиз йўқ” дейишди. Албатта президентимиз кўп йиллардан бери ижтимоий вазирлик томонидан йўл қўйилган хатолардан¸ ноҳақликдан¸ адолатсизликлардан хабарлари йўқ. Борларини кўпми озми бериб турибдилар. Лекин ойлик¸ пенсия¸ унинг оти 12 фоизга ошгани билан нарх-наво тез-тез бемалол тортинмасдан хоҳлаган тарзда ошиб бораяпти. Ўтга йил 1 октябрда газ нарзи 23 фоизга ошди. Электр¸ иссиқ сув¸ совуқ сув тез-тез юқори фоизларга ошириб борилаяпти. Бу президент берганларини ювиб кетаяпти. Бундан президентнинг хабарлари борми йўқми билмайман¸ дейди Абдували ота.

Сиëсат ҳақида гапиришдан қўрқадиган бўлажак сиëсатшунос

Навбатдаги суҳбатдошимиз ҳозирда Россияда ишлаётган¸ келажакда эса сиёсатшунос бўлиш ниятида юрган 22 ёшли ўзбек йигити Зиёбек бўлди.

Зиëбек: Битта-иккита институтларга борсам¸ “Ўзбекистон фуқаросимисан? Йўқ¸ бизларда ўқиш мумкин эмас. Тепадан қўймайди” деб жавоб бераяпти. Ўқишга қизиқиб битта-иккита институтларга бориб кўрдим.

Озодлик: Нима дейишди? Ўзбекистон фуқароларини биз қабул қилмаймиз дейишдими?

Зиëбек: Айримлари элчихона орқали келасан деган. Бошқаларини сўрадим. “Фақат грузиялик билан ўзбекистонликка мумкин эмас. Қолганларига мумкин” деб жавоб бераяпти. Сиëсий алоқа бўлса керакда. Мен сиëсатшуносликка қизиққаним билан қўрқаман.

Озодлик: Нима қиласиз?

Зиëбек: Очиқ-ойдин айтишга қўрқаман.

Озодлик: Нимани очиқ айтишга қўрқасиз?

Зиëбек: Очиқ-ойдин айтишга қўрқаман дейман.

Озодлик: Нима учун қўрқасиз?

Зиëбек: Ўзингиз биласизку.

Озодлик: Мен қаердан билай. Сиз Москвада бўлсангиз¸ мен Прагада бўлсам. Қаердан биламан нимадан қўрқишингизни?

Зиëбек: Сиëсатга аралашиш барибир қўрқинчлида.

Озодлик: Сиëсатга аралашишдан қўрқасизу¸ келажакда яна сиëсатшунос бўлмоқчимисиз?

- Сиëсатга қизиқаманку¸ қўрқаманда¸ дейди сиёсатшунос бўлиш ниятида юрган 22 ёшли ўзбек йигити Зиёбек.


Ўзбекистонда Алпомишларнинг кераги йўқ...

Покистоннинг Балужистон минтақасида яшаётган асли сурхондарёлик Абдулҳақ Ҳаққоний ўзбекистонлик муҳожирлар муаммолари ҳақида Озодлик орқали аввал ҳам чиқишлар қилганди.

Абдулҳақ Ҳаққоний Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётганликларини айтиб, ҳамон уларнинг ҳолидан хабар оладиган бирор кимса топилмаганидан ўкинади.

Абдулҳақ Ҳаққоний: Биз муҳожирлармиз. Покистоннинг Балужистон вилоятида яшаймиз. Тақрибан 20 мингтамиз. Биз Афғонистонга¸ кейин Покистонга ҳижрат қилганмиз.

Озодлик: 20 минг нафарнинг ҳамамси ўзбекистонлик муҳожирларми?

Абдулҳақ Ҳаққоний: Ҳа¸ ҳаммаси қўнғиротлардан. Ҳаммаси Алпомишлардан. Ҳозир ҳеч ким бизлардан аҳвол сўрамайди. Ҳеч қаердан ëрдам йўқ. На Покистон давлати¸ на Ўзбекистон ҳукумати бизларни ҳозиргача йўқлаган эмас.

Озодлик: Қандай муаммолар бор? Сизларни муҳожир сифатида нималар қийнаяпти?

Абдулҳақ Ҳаққоний: Ҳозир биз бошқа давлатларга сафар қила олмаймиз. Бизларда фуқаролик йўқ. Биз Ҳажга¸ Умрага бора олмаймиз. Биз ҳам Маккатиллога борсак деб орзу қиламиз. Ўзбекистонда билзарнинг қариндошларимзи бор. Улар билан учрашсак деган ниятимиз бор. Биз ҳозиргача телефон орқали гаплашиб турибмиз.

Озодлик: Демак¸ сизлар ҳозир Ўзбекистонга ҳам бора олмайсизлар.

- Йўқ. Чунки Ўзбекистон фуқаролиги йўқ бизларда. Биз Ўзбекистон ҳукуматидан ëрдам сўраймиз. Исломободда Ўзбекистон элчихонаси бор. Биз уларга мурожаат қилдик. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ¸ дейди Абдулҳақ Ҳаққоний.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG