Линклар

logo-print

Самарқандлик савдогарлар ҳокимга бўйсунишга мажбур бўлди

  • Ҳасанжон

Сиëб бозори Ислом Каримовнинг Самарқандга келувчи меҳмонлари¸ албатта¸ кириб ўтадиган жойлардан бири.

Сиëб бозори Ислом Каримовнинг Самарқандга келувчи меҳмонлари¸ албатта¸ кириб ўтадиган жойлардан бири.

Самарқанд марказидаги энг йирик Сиёб бозорида тижоратчилар савдони бир неча кунга тўхтатиб қўйди. Бунга савдо нуқталари, патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар учун белгиланган нархларининг бир неча баробарга оширилгани сабаб бўлди.

Самарқандлик тижоратчилардан бири шаҳарнинг Сиёб ва бошқа бозорларида савдо нуқталари, патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар учун белгиланган нархларнинг бир неча баробарга оширилганидан шикоят қилди.

- Бозор директорининг гапига қараганда, 5- числодан бошлаб шаҳар ҳокими приказ берган экан. Илгари бизлар 1300 сўм чек берар эдик.

Озодлик: Чек деганингиз патта пулими?

- Ҳа. Байрамдан кейин 3900 сўмга чиқди. Қоғозни олиб келди. Унда печат ҳам йўқ¸ ҳеч нарса йўқ. Мажлис қилди. “Ҳоким бизларга ундай қилди¸ бундай қилди. Тўлайсизлар” деди, дейди ўз исмини айтмасликни сўраган тижоратчилардан бири.

Самарқанд бозорларида савдо шаҳобчалари, патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар нархларининг камида уч баробарга оширилгани сабабини билиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимиятига қўнғироқ қилдик. Телефон гўшагини кўтарган мутасадди нархлар вилоят ҳокими қарори билан оширилганини айтди.

- Ҳа, 6 мартдан бўлган. Бу тўғрида вилоят ҳокимининг махсус қарори чиқди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи бор. Бунинг шаҳар ҳокимиятига алоқаси йўқ. Қонун бўйича, чек, патталар масаласи билан вилоят ҳокимияти шуғулланади. Солиқ солиш вилоят ҳокимининг ваколатида. Шаҳар ҳокими ваколатига кирмайди, дейди Самарқанд шаҳар ҳокимияти расмийси.

Самарқанд вилоят ҳокимияти расмийлари Озодлик билан телефон суҳбатида бозорларда патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар учун белгиланган нархлар оширилгани сабабини изоҳлашдан бош тортди. Аммо биз билан суҳбатда бўлган самарқандлик тижоратчи шаҳар бозорларидаги тўловлар аввал Сиёб бозорида сўнг бошқа бозорларда жорий қилина бошлаганини айтди.

- Қайси бозорда бўлса ҳам¸ қандай маҳсулот сотаётган бўлса ҳам ҳаммасига нарх ошган. Қатиқчига ҳам, нўхот сотаётганга ҳам. Нархлар биринчи бизда ошди кейин бошқа бозорларга ўтди. Масалан, мол бозорга сигир боласи билан олиб келинса¸ онасига
10 000¸ боласига 5000 жами 15000 чек бериши керак экан. Сотиши ëки сотмаслигидан қатъий назар. Машиналарга нарх ундан ҳам кўтарилиб кетган.

Озодлик: Савдогарлар молининг устини ëпиб қўйган бўлса¸ нарса сотмаëтган бўлса¸ харидорлар маҳсулотни қаерда сотиб олаяпти?

- Келиб илтимос қилса, очиб берамиз яширинча. Очганлар сотаверади. Очмаганлар яширинча, сотади. Ўша ерда қараб ўтиради, дейди самарқандлик тижоратчи.

Унга кўра, нархлар ошганига норозилик тариқасида савдони бир неча кунга тўхтатган тижоратчиларнинг қарийб ярми 10 март куни савдони қайта бошлаган.

- 50 фоизи очилди бугун. Тижоратчилар чекни янги нархда пул тўлаяпти. 3900 сўм ёзилган, дейди самарқандлик тижоратчи.

Сиёб бозорида тижоратчиларнинг савдони вақтинча тўхтатгани нархларга салбий таъсир этган.

- Агар Сиёб бозори ёпилиб қолса, одамлар бошқа бозорларда қимматроқ нархга нарса сотиб олади. Бозор иқтисодининг қонун-қоидаси шу. Бир жойда маҳсулот тақчил бўлса, бошқа жойда унинг нархини оширишга ҳаракат қилинади, дейди самарқандликлардан бири.

Uznews.net сайти хабарига кўра, Самарқанд бозорларида савдо шаҳобчалари, патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар учун белгиланган нархларининг кескин ошишига вилоят ҳокими Ўктам Барноев 2010 йил 5 март куни қабул қилган 40-рақамли қарор сабаб бўлган.

Ҳужжатда битта савдо нуқтаси учун бир кунда тўланадиган 800 сўм патта миқдори уч баробар кўп, яъни, 2400 сўм қилиб белгиланган. Қуруқ мева сотувчилари ва қассоблар учун белгиланган 8400 сўм нарх 11 минг сўмдан ошган. Айни пайтда тарози нархи 500 сўмдан 1500 сўмга кўтарилган.

Самарқанд бозорларида савдо шаҳобчалари, патта тўлови, шунингдек, бошқа хизматлар учун белгиланган нархларининг оширилганини шарҳлаб бериш ваколатига эга эмаслигини таъкидлаган шаҳар ҳокимияти мутасаддиси, бозордаги жараёнлар фаровонлик мақсадида қилинаётганини айтди.

- Бозорни реконструкция қилиш керак¸ бозорни замонавий қилиш керак. Мусуровозлар қилиш керак. Битта трактор олиш керак. Мусорни чиқариш керак. Ҳаммаси патта орқасидан бўлади. Бу биринчи навбатда фаровонлик мақсадида қилинган нарса. Иккинчидан¸ битта олма 4000 сўм бўлгандан кейин чекини 200-300 сўм қилмайсизку тўғрими? Битта олмани 4000 сўм сотаëтган бўлсаю¸ биз 200 сўм чек олсак. Бир дона олмани ҳам олмасак давлат фойдасига. Бу ҳам нотўғри бўладида¸ дейди Самарқанд шаҳар ҳокимияти вакили Озодлик билан суҳбатда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG