Линклар

Иордания НАТО таклифини ўрганмоқда


Иордания ҳукумати Афғонистон полиция ходимлари малакасини оширишга кўмаклашиш борасида НАТО таклифларини ўрганиб чиқаётганини билдирди.

Ҳукумат матбуот вакили Набил Шариф сўзларига кўра, НАТО Иорданиядан афғон полициячилари малакасини оширишга кўмаклашишни сўраган ва айни пайтда расмий Амман ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда.

Бундан уч кун аввал НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Амманга сафар қилиб, қирол Абдуллоҳ ва бошқа расмийлар билан музокаралар олиб борди.

Иордания ўтмишда Ироқ ва Фаластин хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашган.


XS
SM
MD
LG