Линклар

logo-print

АДЛ Фаластин-Исроил сўзлашувларини қувватламайди


- Фаластинликлар Исроил билан билвосита музокараларга киришмайди, - деб баёнот берди чоршанба куни кечқурун
Араб давлатлари лигаси бош котиби Амир Муса.

Унга кўра, бу ҳақда унга Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббоснинг ўзи айтган. Фаластин раҳбариятининг бу масалада расмий баёноти ҳозирча мавжуд эмас.

Аввалроқ Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудийлар маҳаллаларини кенгайтириш режасидан норозилик ифодаси тариқасида Исроил-Фаластин сўзлашувларини қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигини Араб давлатлари лигаси билдирган эди.

Бир неча кун муқаддам Исроил Шарқий Қуддусда 1600та янги турар-жой қуражагини эълон қилган эди.

Фаластинликлар ва араб давлатлари Исроилнинг бу режасига кескин қаршилик билдирмоқда.

Исроил режасини Яқин Шарқ сафарини давом эттираётган АҚШ вице-президенти Жо Байден чоршанба куни яна бир бор танқид қилди.

Унинг фикрича, Исроил бу режаси билан Фаластин билан сўзлашувлар ўтказиш учун муҳим бўлган ўзаро ишончга путур етказмоқда.
XS
SM
MD
LG