Линклар

logo-print

Тожикистонда 56 таблиғчи жазоланди


Тожикистон Олий суди "Жамоати таблиғ" ташкилотига аъзоликда айбланган 56 киши устидан ҳукм чиқарди.

Судланганлардан 23 киши 3 йилдан 6 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Қолган 33 киши жаримага тортилди. Улар тулайдиган жариманинг умумий миқдори 16 минг долларни ташкил қилади.

"Жамоати таблиғ" ташкилоти Тожикистонда 2006 йили экстремистик ташкилот, деб эълон қилинган.

Таблиғчиларнинг ўзлари сиёсий иддаолари йўқлигини таъкидлайдилар.
XS
SM
MD
LG