Линклар

Ҳаитини янги кулфат кутмоқда


АҚШ президенти Барак Обама агар зилзиладан катта зарар кўрган Ҳаитини қайта тиклаш учун халқаро уринишлар самаралироқ бўлмаса, бу мамлакатни "янги гуманитар ҳалокат" кутаётганидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда АҚШ раҳбари Ҳаити президенти Рене Превал билан Вашингтонда ўтказган учрашуви чоғида баёнот берди.

Барак Обаманинг айтишича, АҚШ Ҳаитини қайта тиклаш ишларида фаол иштирок этмоқда.

Шу кунда Ҳаитида 20 минг нафардан зиёд америкалик – ноҳарбий мутахассислар ва ҳарбийлар бор.

12 январь куни Ҳаитида юз берган жуда кучли зилзила оқибатида 230 минг нафардан зиёд киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG