Линклар

logo-print

Европарламент поляклар учун Минскни танқид қилди


Европа парламенти Белорусда маҳаллий полякларнинг камситилганини қоралади.

Европарламентнинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинган резолюцияда Белорусдаги миллий озчилик – поляклар ҳуқуқлари яқинда камситилганидан жиддий ташвиш билдирилган.

Ҳужжат муаллифлари, шунингдек, расмий Минскни Белорус поляклари уюшмасининг февраль ойида мусодара қилинган мулкини қайтариб беришга чақирган.

Миллий озчиликларнинг камситилиши, Европарламент фикрича, Белорусда фуқаролик жамияти ва мухолифатга қарши босимлар кенг кўламли эканлигини кўрсатувчи бир аломатдир.
XS
SM
MD
LG