Линклар

Литваликлар мустақиллигини байрам қилади


Бугун Литва ўз мустақиллигининг 20 йиллигини байрам қилади.

Вилнюс шаҳрида Литва парламентининг танатанали мажлиси бўлиб ўтади. Сўнгра президент Даля Грибаускайте мамлакат халқига мурожаат қилади.

Байрам тантаналари Литва Қуролли кучлари паради, черковларда танатанали ибодат, байрам концертлари ва бошқа тадбирлардан иборат бўлади.

Литваликлар байрамида иштирок этиш учун Вилнюсга АҚШ, Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатларидан меҳмонлар етиб борган. Ўзбекистондан меҳмон бор-йўқлиги маълум эмас.

Литва ўз мустақиллигини қайта тиклашини собиқ Совет республикалари орасида биринчи бўлиб, 1990 йилнинг 11 мартида эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG