Линклар

Украинада янги ҳукмрон коалиция тузилди


Украина президенти Виктор Янукович партияси мамлакат парламентида янги коалиция тузди.

Янги коалицияга Януковичнинг Минтақалар партиясидан ташқари Литвин блоки, Коммунистлар партияси ва мустақил депутатлар қўшилган.

Парламент спикери Володимир Литвин 450 ўринли парламентнинг 235 нафар депутати янги коалиция тузиш тўғрисидаги келишувга имзо қўйганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, янги коалиция Бош вазир лавозимига собиқ Молия вазири, президент Виктор Януковичнинг яқин сафдошларидан бири Микола Азаров номзодини таклиф қилган.

Юлия Тимошенко ўтган ҳафта парламент ҳукуматга ишончсизлик билдиргандан сўнг Бош вазир лавозимидан четлаштирилган эди.

XS
SM
MD
LG