Линклар

Исроил режаси танқид остида қолди


Туркия Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида янги турар жой биноларини қуриш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Исроил ҳукумати қарори яҳудий давлатининг минтақада тинчлик равнақ топиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни савол остига қўймоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Исроил ҳаракатлари Яқин Шарқ борасида қабул қилинган халқаро қонунларга мутлоқ зид экани ҳусусида баёнот тарқатди.

Айни пайтда Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амр Мусага кўра, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Исроил билан ўтказилиши кутилаётган норасмий сўзлашувларда иштирок этишдан бош тортган.

Бундан бир оз аввал минтақага сафар қилган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Исроил қарорини кескин қоралаб, бу каби ҳаракатлар тинчлик жараёнини қайта бошлаш борасида қилинаётган уринишларга путур етказишини билдирди.

Бундан икки кун аввал Исроил ҳукумати босиб олинган Қуддус шарқида 1600та янги хонадон қуриш режасини маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG