Линклар

Грецияда яна намойишлар бўлиб ўтмоқда


Грецияда сўнгги ой давомида учинчи маротаба оммавий иш ташлаш акцияси бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга оид ҳукумат томонидан кўрилаётган чора тадбирларга қарши чиқмоқдалар.

Мамлакатдаги икки йирик касаба уюшмаси чақириғи билан кўплаб авиақатновлар бекор қилинди, ўқув даргоҳлари, шифохоналар ёпилиб, жамоат транспорти ўз фаолиятини тўхтатди.

- Бу каби курашимиз ва қатъиятлигимиз билан янги чораларнинг бекор қилиниши ёки ҳеч бўлмаганда таъсир ўтказа олишимизга умид қилмоқдамиз, дейди намойишчилардан бири.

Яқинда Греция ҳукумати бюджетдаги камомадни қисқартириш мақсадида давлат харажатларини кескин қисқартириш, жумладан, солиқларни ошириш, давлат сектори иш ҳақлари қисқартириш ва нафақа пуллари музлатишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG