Линклар

logo-print

Украинада янги ҳукумат тузилди


Украина парламенти Микола Азаровни мамлакат Бош вазири этиб тайинлади.

Парламентдаги овоз бериш жараёни олдидан гапирган Азаров аввалги ҳукумат томонидан яратилган иқтисодий муаммоларни бартараф этишга ваъда берди.

Собиқ Молия вазири Микола Азаров Украина президенти Виктор Януковичнинг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади.

Бундан бир оз аввал эса президент Виктор Янукович партияси мамлакат парламентида янги коалиция тузди.

Янги коалицияга Януковичнинг Минтақалар партиясидан ташқари Литвин блоки, Коммунистлар партияси ва мустақил депутатлар қўшилди.

Шу куннинг ўзида Украина парламенти Ташқи ишлар вазири лавозимида Константин Гришенко ва Молия вазири лавозимида Федир Ярошенкони тасдиқлади.

Юлия Тимошенко ўтган ҳафта парламент ҳукуматга ишончсизлик билдиргандан сўнг Бош вазир лавозимидан четлаштирилган эди.

XS
SM
MD
LG