Линклар

Карзай Ғарб ва қўшниларини огоҳлантирди


Президент Ҳамид Карзай Афғонистон Ғарб ва минтақадаги етакчи давлатлар ўртасидаги сиёсий кураш майдони бўлишни истамаётганини билдирди.

- Афғонистон ўзаро сиёсий кураш майдонига айланишни истамайди. Афғонистон Покистон ва Ҳиндистон ёки Эрон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий кураш майдонига айланишни мутлоқ истамайди. Бирон бир кичик, катта ёхуд қўшни давлатнинг Афғонистондан туриб бошқа давлатга нисбатан кураш олиб боришига қаршимиз, деди Ҳамид Карзай.

Афғонистон президентининг ушбу баёнотидан бир кун аввал АҚШ ва Эрон Афғонистон борасида бир-бирини икки юзламачиликда айблади.

Бугун Исломободда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг гапирган Ҳамид Карзай қўшни Покистон толиблар билан олиб борилаётган тинчлик музокараларида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Толиблар билан тинчлик музокаралари бошлаш тарафдори бўлган Карзай апрел ойида Афғонистонда ушбу масалада катта анжуман ўтказиш ташаббуси билан чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG