Линклар

Ироқда сайлов дастлабки натижалари эълон қилинади


Ироқ Мустақил сайлов комиссияси 7 март куни ўтказилган парламент сайловлари дастлабки натижаларининг бугун эълон қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

- Иншаллоҳ, бугун маҳаллий вақт билан 18:00 га қадар айрим вилоятлардаги натижаларни эълон қилишимиз мумкин, деди жумладан сайлов комиссияси расмийларидан бири Қосим ал-Абоудий.

Ироқ расмийлари якшанба куни берилган овозларнинг 30 фоизи санаб бўлингандан сўнг дастлабки натижаларни ошкор қилишга ваъда берган.

Сайлов якуний натижаларининг келаси бир неча ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG