Линклар

Паркентда кичик ғалаëн бўлиб ўтди

  • Абдулла Искандар

Қиш бўйи газ тақчиллигидан азият чеккан маҳалладошлари учун газ олиб келишга бел боғлаган одамнинг қамалиши¸ паркентликларни ҳокимият олдига норозиликка чиқишга мажбур қилди.

Қиш бўйи газ тақчиллигидан азият чеккан маҳалладошлари учун газ олиб келишга бел боғлаган одамнинг қамалиши¸ паркентликларни ҳокимият олдига норозиликка чиқишга мажбур қилди.

1989 йили СССР тарихида биринчилардан бўлиб адолатсизликка қарши оëққа қалққан паркентликларнинг 150 ка яқини 11 март куни халқ манфаати учун хизмат қилган юртдошларининг туҳмат қурбони бўлишига йўл қўймаслик мақсадида норозиликка чиқди.

Паркентдаги туман ҳокимияти олдида тахминан 150 киши йиғилиб бир кун олдин қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари фаоли Азамат Ëқубовни озод қилишни талаб қилди.

Бу воқеа ҳақидаги хабар Озодлик радиосига электрон мактуб тарзида етиб келди.

Мактубда тадбир иштирокчиларидан бирининг телефон рақами бор эди. Биз у киши билан Тошкент вақти билан соат 17.00 да боғланганимизда пикет ҳали давом этаëтганини айтди.

Озодлик: Паркентда нима бўлаяпти?

Ҳасанов Олим: Ўшанинг нимасини қамаб қўйганда.

Озодлик: Сиз ким бўласиз?

- Мен Ҳасанов Олим. Азамат Ëқувоб қамоқда. Азаматни қамаб қўйгани муносабати билан ҳаммаси чиқди. 150 тача одам чиқиб Паркент ҳокимиятининг олдида бўлди. Ҳоким қатнашмаган. Ҳоким ўринбосари қатнашди¸ дейди ўзини Ҳасан Олимов деб таништирган тадбир иштирокчиси.

Суҳбатдошимизга кўра¸ Азамат Ëқубов олдин маҳалла қўмитасида раис бўлган ва ўз маҳалласига табиий газ олиб келиш учун фуқаролардан пул йиққан.

Паркент прокуратураси фуқаролардан йиғилган пулни ўзлаштирди¸ деган айб билан Азамат Ëқубовни қамоққа олган.

Озодлик мухбири билан телефонда гаплашган Ëқубовнинг маҳалладошлари у ҳақда фақат яхши гапларни айтишди.

Ëқубовнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани маҳаллий ҳокимиятга ëқмай қолгани боис уйдирма айб билан уни қамоққа олишди¸ дейди Озодлик билан гаплашган паркентлик пенсионер.

Паркент ҳокимиятидаги исми айтилишини истамаган мулозимларидан бири инсон ҳуқуқлари фаоли Азамат Ëқубов эртага озод қилинишини айтди.

- Эртага чиқиб қолади Худо хоҳласа.

Озодлик: Чиқиб қолиши эртага бўладиган гап. Қачон қамалди?

- Кеча.

Озодлик: Нима учун қамашди?

- Мен курсда эмасман ака¸ дейди ҳокимият мулозими.

Ëқубовни озод қилиш учун Паркент ҳокимияти олдида пайшанба куни йиғилган 150 нафарга яқин кишининг кечга бориб тарқалгани ҳақида ҳам ахборот олдик.

1989 йил кўкламида паркентликлар уй-жой тақсимотидаги маъмурий адолатсизликларга қарши қўзғалиб¸ Ўзбекистон тарихидаги илк норозилик тўлқинини бошлаб берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG