Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Шерали Жўраев уй қамоғидами?

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дея савол берди Шуҳрат исмли Санкт Петербургда мардикорлик қилаëтган элдошимиз. Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳофизи қайда¸ эндиликда у уй қамоғига тушдими-йўқми¸ Шуҳрат исмли йигитнинг бу саволига билағонлар Озодлик орқали жавоб беришлари мумкин.

Нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун минтақанинг энг машҳур санъаткорларидан бўлмиш Шерали Жўраевнинг концерт заллари ва катта байрам тантаналарида кўринмай қолганига ҳам 10 йилдан ошди. 10 йилдирки¸ унинг содиқ мухлислари¸ ҳофизнинг катта саҳнага қайтишини умидворлик билан кутиб келмоқдалар. Бунинг ўрнига эса¸ улар ҳофизга қолдирилган тор майдоннинг яна ҳам торайганига оид хабарлар эшитмоқдалар.

Россияда муҳожирликда яшаëтган Шуҳрат исмли ҳофиз мухлиси ҳам ана шундай нохуш хабарлардан галдагисини эшитиб¸ унга аниқлик киритиш мақсадида Озодликка сим қоқибди.

Шуҳрат: Шерали Жўраевни уй қамоғида ушлаб тургани ростми?

Озодлик: Бу гапни қаердан эшитдингиз сиз?

- Бу ерда водийдан¸ Самарқанддан болалар кўп. Магазинда учрашамиз. Шулар айтаяпти. Мен Питердаман¸ дейди Шуҳрат.


Урганчлик милиционер пора олди

деб гапини давом эттирди Ҳазораспдан келиб Россияда ишлаëтган йигит.

Шуҳрат: Юртимизга тўхталадиган бўлдак¸ бизнинг юртимиз нега ривожланмайди? Чунки порахўр кўп. Порахўрлик тўғрисида ўзимизнинг бошимдан ўтгани бор. Биз ўтган йили 5 нафар одам бўлиб Хоразмдан Питерга келмоқчи эдик. Билет олиш учун Урганчга бордик. Бир ой олдин ҳам билет йўқ деяпти. Ўртада бир ой бор. Ундай қилдик¸ бундай қилдик ҳеч иложи йўқ. Уч марта бордик Урганч кассасига. Ҳеч иложи бўлмагандан кейин орган одамини ўртага қўйиб 320 мингдан беш нафар одамга билет олдик. Кейин билетнинг баҳосини кўрсак¸ 271 минг сўмдан экан.

Озодлик: Бу орган ходимининг унвони қанақа эди?

- Капитанмидией¸ унинг исми бу ерда шарт эмас. Мен уни сизга айта олмайман. Гапнинг қисқаси кассадагиларда гап борда. Кассадагилар бизга сотмай қўлда соттираяпти¸ дейди Шуҳрат.


Ўзбек ҳукумати нега ҳижобга қарши?

дейди мини этак кийган қизларнинг сонини кўриб уялган самарқандлик йигит.

- Ўзим ўзбекистонликман. Самарқанддан. Ўзбекистонда қонун билан дин эркинлиги берилган. Лекин қонун бўйича қўймаяпти. Одамларни қўймаяпти. Ҳижоб тўғрисидада. Буни ким қилаëтганини билмайманку¸ лекин нимагадир шунақа қилаяпти. Қизлар мини юбкада юришади¸ шим кийишади. Бунга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Агар аëллар ҳижоб ўраб ўқишга ëки ишга борса¸ уларга “Ҳижоб ўраманглар. Жамоат жойида ибодат кийимда юриш мумкин эмас” дейишмоқда. Ахир бу ибодат кийими эмаску. Синглим ҳижобда юради. Ўқишга борса¸ ўқишдаги ўқитувчилар қўйишмаëтган экан. Нафақат Самарқандда Тошкентда ҳам шунақа экан. Тошкентда ўқийдиган болалардан сўрасам¸ улар ҳам шундай айтиб беришди¸ дейди самарқандлик тингловчимиз.


Яна ҳақимизни беришмади

деб зорланди нуқул ишлаб ҳақ олмаган Москвадаги ўзбек қурувчиси.

- Кўп тушиб турамиз бу нарсага. Мана шу сафар энди анча пулимиз бор. Болалар анча меҳнат қилган. Гапнинг очиғи 300 минг рубл пулимизни бермасдан кўчага чиқармоқчи бўлиб турибди. Бу Москва шаҳрида. Константин Борисович дейди. Анчадан бери ишлар эдик. Ҳар доим ҳам пулнинг ҳаммасини бермасдан оз-оздан берарди. “Қолганини охирида бераман” деб энди охирига келганда катта пул бўлиб қолди. Энди бу пулни бергиси келмаяпти. Ҳар хил айблар топиб “Чиқиб кетинглар. Пул йўқ. Сизларнинг ишларингиз сифатсиз. Бошқатдан қилишга тўғри келаяпти” деб баҳона қилаяпти. Лекин иш қабул қилинган.

Озодлик: Нима иш қилган эдингизлар?

- Биз дача қурганмиз. Фундаментидан бошлаб томигача ëпиб¸ бутун калитларигача қилиб берганмиз. Эшикларини қўйиб¸ кўчиб киришига шароит қилиб берганмиз¸ дейди пулсиз кўчада қолиб кетиш арафасида турган ўзбек қурувчиси.


Каримовнинг ҳабари йўқ

"Мана Деновда свет йўқ. Бу светнинг йўқлигидан Каримовнинг хабари йўқ. Билганида¸ бизни зулматда қўярмиди"¸ дейди сурхондарëлик амаки.

- Мен Сурхондарëнинг Денов туманидан. Мен бир нарсани айтмоқчиманкки¸ агар пастдаги одамлар президентнинг гапини қилса¸ ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Менимча¸ президентнинг хабари бўлмаса керак. Радиода қарорларни эшитаман. Жуда ажойиб қарорлар. Лекин пастдагилар қилмайдида шуни¸ дейди сурхондарëлик амаки.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG