Линклар

Жаҳон бойлари рўйхати эълон қилинди


Стив Форбсга кўра¸ дунëда миллиардерлар сонининг ошиши глобал иқтисоднинг бўҳрондан чиқа бошлаганини кўрсатади.

Стив Форбсга кўра¸ дунëда миллиардерлар сонининг ошиши глобал иқтисоднинг бўҳрондан чиқа бошлаганини кўрсатади.

АҚШдаги “Форбс” журнали дунё миллиардерларининг 2010 йилги рўйхатини эълон қилди ва тахлилчилар фикрича, жорий йилги рўйхат глобал иқтисоднинг ўзига кела бошлаганини кўрсатмоқда.

“Форбс” журнали ношири ва бош муҳаррири Стив Форбс чоршанба куни Нью Йоркда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жаҳонда миллиардерлар сони ортиши глобал иқтисоднинг ўзига кела бошлаганидан дарак эканини таъкидлади.

- Жорий йилда миллиардерлар сони 1011 кишига етди.Ўтган йил бу рақам 739 кишини ташкил қилган эди. Миллиардерларнинг умумий сарвати 3.6 триллион долларни ташкил қилмоқда. Бир йил аввал бу рақам 2.4 триллион доллар атрофида бўлган, деди Стив Форбс.

2009 йилги глобал молиявий бўҳрон туфайли 300га яқин шахс миллиардерлар клубидан чиқишга мажбур бўлган. Жорий йил эса улардан 164таси рўйхатга қайта киритилди, камида 97 киши илк бор миллиардерлар клубига қўшилди.

Жаҳон миллиардерларининг умумий бойлиги 3.5 триллион долларни ташкил қилмоқда.

Жаҳон бойлари клуби 55 давлат фуқароларидан ташкил топган, бироқ жорий йил миллиардерлар рўйхатига илк бор Финляндия ва Покистоннинг биттадан фуқароси киритилди.

Жаҳоннинг энг бадавлат одами деб эса мексикалик телекоммуникация соҳаси магнати Карлос Слим топилди. “Форбс” журналига кўра, Карлос Слимга тегишли мулк 53.5 миллиард доллар атрофида баҳоланган.

Сўнги 10 йил давомида биринчи поғонани эгаллаб келган Microsoft корпорацияси асосчиси Бил Гейтсга бу йил иккинчи ўринга тушиб қолди.

Айни пайтда Осиё миллиардерлари сони 234 тага етди ва улар аксарининг Хитойдан экани айтилмоқда.

Стив Форбснинг айтишича, глобал молиявий бўҳронга қарши кураш уринишларида айнан Осиё етакчилик қилмоқда ва у ерда миллардерлар сонининг ортиши глобал иқтисодда ўлкан ўзгаришлар рўй бераётганидан даракдир.

Энг кўп миллиардерлар ҳануз АҚШда истоқомат қилмоқда. Бироқ Стив Форбс фикрича, яқин келажакда бу нарса ўзгариши мумкин.

Жаҳоннинг ёнг ёш миллиардери деб, "Facebook" интернет тармоғи асосчиси 25 яшар Марк Зукербергер деб топилди. Унинг бойлиги 4 миллиард доллар атрофида баҳоланди.

Бир йил давомида россиялик миллиардерлар сони 32тадан 62 кишига ортди. Энг бой россиялик деб “Новолипецк” металлургия комбинати раҳбари Владимир Лисин эътироф этилди. “Форбс”га кўра, Лисин ҳозирги кунда 15.8 миллиард доллар атрофида бойликка эга.

Россиялик миллиардерлар орасида асли ўзбекистонлик Искандар Маҳмудов ва Алишер Усмонов ҳам бор.

Искандар Маҳмудов 8.5 миллиард доллар ва Алишер Усмонов 7.2 миллиард доллар бойлик билан жаҳоннинг энг бадавлат кишиларининг биринчи юзлигига киритилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG