Линклар

logo-print

Иордания қироли Медведев билан учрашди


Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Исроил ва Фаластинни яраштириш масаласи муҳокама қилинди. Бундан икки кун аввал Исроил томони Қуддусда янги турар жой биноларини қуриш режасини маъқуллади. Исроилнинг ушбу ҳаракати АҚШ ва Россия танқидига учради.

Сўнгги етти йил ичида бу Иордания қиролининг Россияга амалга ошираётган тўққизинчи сафаридир.

Чоршанба куни Абдуллоҳ иккинчи Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашди. Ушбу учрашувда қирол Абдуллоҳ Россиянинг Яқин Шарқда тутган ролини олқишлади.

XS
SM
MD
LG