Линклар

Ироқда сайлов натижалари эълон қилина бошланди


Ироқ Мустақил сайлов комиссияси 7 март куни ўтказилган парламент сайловлари дастлабки натижаларини бугун эълон қилди.

Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги коалиция етакчилик қилмоқда.

Айтилишича, Маликий коалицияси Ироқнинг асосан шиалар истиқомат қилувчи икки вилоятида 20 мингдан ортиқ овозларни кўрга киритган. Иккинчи ўринда Ироқ Миллий альянси вакиллари бормоқда.

Ироқ расмийлари якшанба куни берилган овозларнинг 30 фоизи санаб бўлингандан сўнг дастлабки натижаларни ошкор қилишга ваъда берган эди.

Сайлов якуний натижаларининг келаси бир неча ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG