Линклар

Вашингтон Тошкентни танқид қилди


Ўзбекистоннинг авторитар ҳукумати 2009 йили "ваколатларини жиддий суиистеъмол қилишда" давом этиб, ўз фуқароларининг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини жиддий чеклади.

Бу - АҚШ Давлат департаментининг пайшанба куни эълон қилинган жаҳон мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари аҳволига оид навбатдаги йиллик ҳисоботи Ўзбекистонга доир бобининг асосий мазмуни.

Фикр билдириш, матбуот, йиғилиш, уюшмаларга бирлашиш, диний эътиқод эркинликларининг чекланиши, фуқаролик жамияти фаолияти устидан давлат назорати ўрнатилгани, фуқароларни пахта теримида иштирок этишга мажбурлаш каби ҳолатлар Ўзбекистоннинг авторитар ҳукумати 2009 йили "ваколатларини жиддий суиистеъмол" қилаётгани далиллари сифатида келтирилган Давлат департаменти ҳисоботида.

Ҳужжатда, шунингдек, қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилгани учунгина жисмоний ҳужумлар ва тажовузларга учрагани, ҳибсга олингани, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилгани, руҳий касалхоналарга ётқизилгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG