Линклар

Украинада янги ҳукумат тузилди


Украина парламенти – Верховная Рада 11 март куни бош вазир Микола Азаров етакчилигидаги янги ҳукумат таркибини тасдиқдан ўтказди.

Микола Азаров номзодини президент Януковичга янги етакчи коалиция тавсия қилди.

Верховная Рададаги янги коалицияни Регионлар партияси, Коммунистик партия ҳамда Литвин блоки тузди.

Украина ташқи ишлар вазири лавозимига Константин Гришченко тайинланди. Унинг номзодини президент Янукович кўрсатди.
XS
SM
MD
LG