Линклар

Туркия Швециядаги элчисини чақириб олди


Швеция парламенти пайшанба куни қабул резолюцияда "Биринчи жаҳон уруши йилларида Усмонли Империя ҳудудида арманлар геноцид қилинган", деб хулоса қилинди.

Резолюцияни ёқлаганлар овози унга қаршиларникидан биттага кўп бўлди.

Туркия мазкур қарордан норозилик тариқасида ўзининг Швециядаги элчисини зудлик билан чақириб олди.

Куни кеча АҚШ Конгресси Намоёндалар палатасининг ташқи алоқалар қўмитаси ҳам шундай резолюция қабул қилган эди.

Биринчи жаҳон уруши йилларида собиқ Усмонли Империя ҳудудида турли манбаларда айтилишича, 300 мингдан 1,5 миллионгача армани ўлган.

Туркия ҳукумати уларни қатлиом қилинган эмас, балки ўша даврда бўлиб ўтган фуқаролар уруши қурбонлари деб, ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG