Линклар

Греция 24 соат ишламади


11 март куни Грецияда 24 соатли умумий иш ташлаш бўлиб ўтди. Бу сўнгги кунлардаги мана шундай акцияларнинг учинчисидир.

Греция бўйлаб кеча аэропортлар, мактаблар ва касалхоналар ишламади. Пойтахт Афинада ҳукуматнинг бўҳронга қарши дастуридан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари билан полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Ўтган ҳафтада бош вазир Георгиус Папандреу етакчилигидаги ҳукумат давлат сарф-ҳаражатларини 6,5 миллиард долларга қисқартиришини эълон қилди.

Ҳукумат режасига кўра, пенсияларни тўлаш кечиктирилади, қатор ижтимоий ёрдамлар қисқартирилади.

Греция бюджети камомади мамлакат ички ялпи маҳсулотининг 12,5 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич Европа Иттифоқида белгилаб қўйилган лимитдан 4 марта кўпдир.
XS
SM
MD
LG