Линклар

Россия бош вазири Деҳлига боради


Россия бош вазири Владимир Путин бугун Деҳлида Ҳиндистон раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказади.

Сафари давомида Путин Ҳиндистон президенти Пратибха Патил ва бош вазир Манмоҳан Сингх билан учрашади.

Хабарларга қараганда, Россия билан Ҳиндистон ўртасида умумий қиймати 10 миллиард долларли иқтисодий шартномалар имзоланади.

Деҳлига сафари олдидан Путиннинг айтишича, Россия билан Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2020 йилгача 20 миллиард долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Шу кунда бў кўрсаткич 8 миллиард долларни ташки қилади.
XS
SM
MD
LG