Линклар

logo-print

Чилида яна икки марта кучли зилзила юз берди


АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, пайшанба куни юз берган биринчи силкиниш кучи 5 дан зиёд магнитудани, иккинчиси 7,2 магнитудани ташкил қилди.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида хабарлар йўқ.

Зилзилалар рўй берган дақиқаларда ер силкиниши сезилган пойтахт Сантягода Чилининг янги президенти Себастян Пинейра қасамёд келтириши керак эди.

Зилзиладан сўнг океанда тўфон кўтарилиши ҳақида эълон қилинди.

27 февраль куни Чилида 8,8 магнитудали зилзила рўй берган ва бир неча юз киши табиий офат қурбони бўлган эди.
XS
SM
MD
LG