Линклар

logo-print

Туркия Швециядаги элчисини чақириб олди


Бунга Швеция парламентининг "Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонли империяси ҳудудида арманилар ўлдирилганини “геноцид", деб баҳолагани сабаб бўлди.

Пайшанба куни шу ҳақдаги резолюцияни ёқлаб овоз берганлар сони унга қарши овоз берганлардан биттага кўп бўлди.

Швециянинг Туркиядаги элчиси Кристер Асп Стокголм расмийлари Туркия билан “кучли, дўстона” алоқалар ўрнатиш ниятида эканини айтди.

Туркия 1915 йилда арманилар қирғин қилингани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб келади.
XS
SM
MD
LG