Линклар

Покистонда ўнлаб одам портлаш қурбони бўлди


Лаҳор шаҳрида иккита худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида камида 39 одам нобуд бўлди. Улар орасида ҳарбийлар ҳам бор.

Покистон полицияси одамлар билан гавжум бозорда ҳарбий машиналарга қарши амалга оширилган портлаш оқибатида юзга яқин одам яраланганини айтди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги ойларда жанггарилар Лаҳор шаҳрида қатор портлашлар содир этди.

Душанба куни Покистон хавфсизлик хизматига қарашли идорага уюштирилган ҳужум оқибатида 13 киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG