Линклар

logo-print

Умида Аҳмедова суди бошқа кунга қолдирилди


Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедованинг 12 март кунига белгиланган апелляция суди 17 мартга қолдирилди.

Маҳкамага йиғилган журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, чет эл элчихоналари вакиллари, шунингдек, Умиданинг дўстлари ва ҳамкасбларига айтишларича, ҳакам бу ишни пухта ўрганиб чиқишга улгурмагани боис апелляция суди бошқа кунга қолдирилган.

10 феврал куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Миробод туман суди Умида Аҳмедовани "Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" номли ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбдор деб топиб, айни пайтда уни авф қилган.
XS
SM
MD
LG