Линклар

Ўзбекистонда баптистлар фаоли 10 йилга қамалди


Диний эркинликларни ҳимоя қилувчи Норвегиядаги Forum 18 ташкилоти 9 март куни Гулистонда “катта миқдорда гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик”да айбланган Тоҳир Ҳайдаровнинг 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганини билдирди.

Етти ҳафта олдин қўлга олинган баптист сафдоши Тоҳирнинг диний фаолияти учун жазога тортилганини иддао қилган.

Яқинда Германияда эълон қилинган “Мусулмон дунёсида насронийларнинг таъқиб этилиши” индексида Ўзбекистон ва Афғонистон етакчи ўринларни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG