Линклар

АҚШ Ўзбекистонга фойдали таклиф берди


АҚШ Афғонистонни қайта тиклаш учун керак бўлган қурилиш материалларини Ўзбекистондан сотиб олишни режалаяпти.

11 март куни Тошкентда АҚШ вакиллари ўзбекистонлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар билан учрашди.

АҚШ элчихонасининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими ходими Молли Стивенсен Озодликка учрашувда Афғонистонни қайта тиклаш учун қандай маҳсулотлар зарур бўлиши ҳақида ўзбек саноатчиларига муҳим маълумотлар берилганини айтди.

- Маҳаллий компаниялар Афғонистонни қайта тиклаш учун қандай маҳсулотлар керак бўлиши ва АҚШ ҳукумати билан қандай қилиб самарали ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳақида муҳим маълумотга эга бўлди, деди элчихона расмийси.

Молли Стивенсен учрашувда АҚШ элчиси Ричард Норланд ҳам қатнашганини айтди.
XS
SM
MD
LG