Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:53

Паркентликлар норозиликни давом эттиришга шай..


Маҳалламиздаги уйларнинг аҳволини кўрсангиз¸ йиғлагингиз келади¸ дейди Озодлик гаплашган навбаҳорликлардан бири.
Маҳалламиздаги уйларнинг аҳволини кўрсангиз¸ йиғлагингиз келади¸ дейди Озодлик гаплашган навбаҳорликлардан бири.

Аммо улар Паркент туман ҳокимияти¸ милицияси ва прокуратураси раҳбарларидан ўз маҳалласига газ олиб келаман, деб туҳматга учраган Азамат Ëқубовни озод қилишни кутмоқдалар. Акс ҳолда¸ норозилар вилоят ҳокимлиги олдига йиғилиш қарорида.

Бу ҳақда Паркентнинг Навбаҳор маҳалласидаги воқеаларнинг бевосита иштирокчиси Озодлик билан суҳбатда гапириб берди.

11 март куни эрталаб мазкур маҳалла аҳлидан 150 дан ошиғи Навбаҳор маҳалласининг собиқ оқсоқоли¸ маҳалладошлари орасида ҳалол ва халқпарвар инсон сифатида танилган Азамат Ëқубовнинг озод этилиши талаби билан Паркент ҳокимлиги олдига йиғилди.
Маҳалладошлари илтимосига кўра¸ Навбаҳор маҳалласига газ қувурлари олиб келиш ниятида халқдан пул йиғиб¸ қувур ëтқизиш ишларини бошлаган Ëқубов¸ айтилишича¸ халқ пулини ўзлаштирган¸ деган айб билан ҳибсга олинган. Бироқ бундай даъводан ғазабга тушган навбаҳорликлар¸ ўз оқсоқолини озод этишга киришган.

Воқеаларнинг 12 март куни Тошкент вақти билан кечқурунги вазияти ҳақида бу воқеаларнинг бевосита иштирокчиларидан бири билан суҳбатлашдик.

Озодлик:
Бугун одамлар яна маҳалла қўмитасининг олдида йиғилдими?

- Ҳа¸ одамлар маҳалла қўмитасининг олдида йиғилишган.

Озодлик: Тахминан қанча?

- Маҳаллада кўп одам яшайдику. 200-300 нафардан кўп бўлди.

Озодлик: Сиз йўқмидингиз у ерда?

- Мен шаҳарда эдим.

Озодлик: Нима қарор беришди? Нима бўлаяпти?

- Ҳаммаси кутиб ëтибди. Прокурор 5 миллион сўраган экан. Энди ҳозир ҳаммаси отказ қилиб турибди. Кейин 700 мингга туширибди.

Озодлик: 700 минг сўмми?

- Ҳа. Ҳалиги залогга сўраган эканда.

Озодлик: 700 минг залог берсангизлар чиқараман¸ дебдими?

- Ҳа.

Озодлик: Маҳалладан 700 минг топилар энди.

- Бизлар энди уни чиқармаймиз. Эртага охирги куни. Прокурор уни икки кун ушлайдида. Кейин судга чиқади. Суд¸ у ҳеч қанақа жиноят қилмаган бўлса¸ қамамайдику.

Озодлик: Бу одамга қўйилаëтган айблов қаердан келиб чиқаяпти?

- Биз бир йилдан бери юрибмиз. Проектни қилдирдик. Ҳамма нарсани қилдик.

Озодлик: Демак¸ бу лойиҳага сизнинг ҳам алоқангиз бор-а?

- Мен ўшанга ëрдам бердимда. Улар энди қарадида. Бу ерда дача бор катта. Бу ерда тахминан 5000 та дачный участка бор. Булар ўша ерда катта пул бор деб ўйладида¸ бизларнинг проектни йўқ қилдирди.

Озодлик: Газ ўтказиш проектиними?

- Ҳа. Бизнинг проектни йўқ қилдириб¸ бошқа одамга проект қилдириб¸ бошқа томондан газ тортадиган бўлди. Ўшандан кейин булар юрди¸ юрди¸ уларга ҳеч ким ëрдам бермади.

Озодлик: Ҳеч ким деб маҳаллани айтаяпсизми?

- Маҳалла¸ энди маҳалладан кўп чиқса 30 миллион чиқар. Кўп бера олмайдику. Улар дачани ўйлади. Дача уларга қўшилмади.

Озодлик: Улар деб кимни айтаяпсиз?

- Бу ерда Бозорбоев Ғафур бор.

Озодлик: Ким бу одам?

- Бу энди бой одамда. 15 та машинаси бор¸ бошқаси бор.

Озодлик: Демак¸ газ олиб келишни сизларнинг қўлинглардан шу одам тортиб олди-а?

- Ҳа. Ана ўшандан кейин бошланди ҳамма нарса. Азамат аканинг ўзи 11 миллион пул йиғиб олган. Ўшани текширавериб¸ текширавериб ҳозир ҳеч нарса топа олмади. Бизлар ҳозир 30 миллионлик иш қилиб қўйганмиз.

Озодлик: Бу қоғозда акс этганми? Бу иш ҳақида бухгалтерия борми?

- Ҳа¸ ҳамма нарсамиз бор. Бухгалтерия бор. Буларнинг ҳаммаси кўриб турибдику уни. Одамлар кўриб тургани учун 150-200 нафар одам чиқиб гаплашаяпти. Ҳаммаси Азамат томонда.

Озодлик: Сизлар бу ерда кимнингдир бизнесига халақит бердингизларми?

- Улар ўйладики¸ дачани олсак¸ ҳар дачадан бўлмаганда 500 доллардан бўлса¸ камида 2¸5 миллион доллар бор деган тушунча пайдо бўлдида. “Шу пулни нимага бу одамга бериб қўямиз” дегандай қилиб ҳокимнинг ўринбосари¸ райгаз¸ Облгаз бирлашиб¸ Азаматнинг лойиҳасини йўқ қилдирдида.

Озодлик: Ишлар юришмагандан кейин бунақа йўл билан пул йиғишмоқчими?

- Бизлар облҳокимиятга чиққанмиз. Облҳокимиятда “Майли¸ ўзларингиз қиладиган бўлсаларингиз¸ қилинглар” деб ҳокимнинг ўзи гапирган. Ўша комиссия юборган куни Азаматни комиссияга кўрсатмаслик мақсадида шу куни эрталаб қамамоқчи бўлган экан. Лекин улар Азаматни топа олмадими¸ соат 13:00 да комиссия келиб қолди. Ўша комиссия билан учрашиб¸ ҳамма нарса Азамат томонга ëтувди. Ўшандан кейин Азаматни соат тўртларда чақириб олиб қамаб қўйди.

Озодлик: У кишининг гуноҳсизлигига сиз ҳам¸ маҳалладошларингиз ҳам ишонасизлар.

- Ҳа. Мен у инсон билан бир йилдан бери юрибман. У одамга ëрдам берса берадики¸ ҳеч қачон бировга азоб берган¸ зиëн берган инсон эмас. Тоза одам эканини мен яхши биламан.

Озодлик: 5 миллион сўм бериш керак¸ деган гап қаердан келиб чиқаяпти?

- Маҳалла одамлари йиғилганда¸ бу гапни прокурор чиқиб айтган. “Мана 5 миллион йиғиб беринглар” деган. Одамлар шундай турганда “Азаматни олиб келиб бергин. Бизлар 5 миллионни ҳозир йиғиб берамиз” деган. У қойил бўлиб қолган. Кейин “Олдин олиб келсангизлар¸ банкка қўямиз¸ бошқа қиламиз” деб қочиб кетган.

Озодлик: Бу воқеа кеча бўлди-а?

- Ҳа¸ кеча бўлди.

Озодлик: Бугун маҳалла комитетида йиғилиб¸ нимани муҳокама қилдингизлар? Кимгадир норозилик бўлганми?

- Энди ҳозир област ҳокимига чиқамиз¸ деган гап бор.

Озодлик: Агар эртага Азамат акани озод қилишмаса¸ област ҳокимига бормоқчимисизлар?

- Ҳа.

Озодлик: Мана кеча 200 нафарга яқин одам ҳокимият олдига чиқди¸ деяпсиз. Шу бир кечанинг ичида сизларга босим¸ қўрқитиш бўлдими?

- Менга бўлгани йўқ. бошқа одамларга бўлибди.

Озодлик: Нима бўлибди?

- Биттасини олиб кетиб ҳоким икки-уч соат ўтириб маслаҳатлашган. “Шу пулни берсангизлар¸ қўйиб юбораман” деган.

Озодлик: Халққа “Чиқма. Чиқсанг¸ эртага у бўлади¸ бу бўлади” деган гаплар бўлаяптими?

- Йўқ¸ унақа гап йўқ. Халқ чиқма дегани билан қўрқмайдику. Нимасини йўқотади? Маҳалланинг ўзи аварийний состаяниеда турибди. Эски бетонли уйларда. У ерга кирсангиз¸ ўзингизнинг раҳмингиз келиб кетади. Бетон¸ бетоннинг тагидан сув чиқиб ëтибди. Тасаввур қилаяпсизми? Ўша сув тепага кўтарилиб бетон нам бўлиб турибди. Бу инсонлар ўша жойда яшаяпти.

Озодлик: Кўп қаватли уйларми булар?

- Йўқ¸ бу СССР пайтида бетон уйлар қурилган пайтда совхозда қолиб кетган уйлар. Тагидан олдин дренаж ўтган. Энди дренажга ким қарайди? Ҳеч ким қарамайди. Ўша ерда 80 тами¸ 120 тами участка бор. Ҳаммаси қийналиб ëтибдида. Мен кўриб ўзимнинг раҳмим келиб кетди.

Озодлик: Азамат ака ўша маҳаллада яшайдими?

- Ҳа. У беш йил оқсоқол бўлган. Ўша пайтда ичимлик сувини олиб келган. Кўприк қуриб берган¸ одамларга йўлга тош ташлаб берган. Яхши инсонда. Бу инсоннинг одамга ëмонлик қилган жойи йўқ.

Озодлик: Маҳалладаги одамлар “Бизга ëрдам бераман деган одамни қамаб қўйсанг¸ биз қайтмаймиз. Охиригача шуни озод қилишга ҳаракат қиламиз” деган қатъий кайфиятдами?

- Ҳа. Улар кеча вообше настроенний бўлиб турган.

Озодлик: Бугунчи?

- Бугун ҳам шунақа. Энди шунча алдаб юрди. Азамат аканинг бир йиллик меҳнатини йўқ қилди.

Озодлик: У киши бошқа жойда ишламайдими?

- Йўқ¸ ишламайди. Ўзининг озгина моли бор¸ бошқаси бор¸ шу билан кун кечириб юрган одам. Бешта боласи бор. Ўғилларини уйлантириши керак¸ уй олиб бериши керак. Шунга ҳам қарамай маҳалланинг иши бўлсин деб ҳаракат қилиб ëтибдида.

Озодлик: Сиз нимага бунақа бўлаяпти¸ деб ўйлайсиз? Қўлимизда ҳамма бухгалтериямиз бор деяпсиз. Нимага шундай бўлса ҳам бу одамга ëпишишаяпти?

- Ëпишаëтгани шуки¸ бу инсон одамлар учун хизмат қилмоқчида. Одамларга яхшилик қилмоқчи. Бу нарса уларга ëқмайди. Улар одамларга газни олиб келиб¸ улардан ҳам пулини олмоқчи¸ ҳам ўзи фойдаланмоқчи¸ ҳам давлатдан олмоқчи.
XS
SM
MD
LG